Ўзбекистон | 15:57 / 27.09.2017
25994
1 дақиқада ўқилади

McDonald's франшиза асосида Ўзбекистонга кириб келиши мумкин 

Фото: Getty Images

Американинг дунёга машҳур ресторанлар тармоқларидан бири McDonald's Ўзбекистон бозорига кириб келишга қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, жаҳоннинг йирик умумовқатланиш брендлари Ўзбекистон бозорига кириб келиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев Халқаро Пресс-клубнинг 27 сентябрдаги йиғилишида шу ҳақда сўз юритди. У журналистлар томонидан берилган саволгажавоб берар экан, жумладан шундай деди:

“McDonald's ва бошқа умумовқатланиш жаҳон брендлари Ўзбекистон бозорига бевосита ёки франшиза орқали кириб келиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бироқ Нью Йоркда ташкил этилган Ўзбек-Америка бизнес форумида бу масала муҳокама қилинмади”.

Элёр Маджидович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири
Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ташқи савдо вазири Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги бозори ҳам очиқлигини таъкидлади.

Мавзуга оид