Ўзбекистон | 16:31 / 28.09.2017
136864
2 дақиқада ўқилади

Архив видео: Ислом Каримов оналари ҳақида 

22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги фонднинг www.fondkarimov.uz сайти ишга тушди. Унда Фонд ҳақида, унинг фаолият йўналишлари, янгиликлар, лойиҳа ва дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилиши маълум қилинганди. Ўзбекистон Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган адабий асарлар, шахсий архивдан олинган фотосурат ва видеолавҳалар, шунингдек, Ислом Абдуғаниевичнинг асарлари, мақола ва иқтибослари сайтда келтирилади. Ислом Каримов Фондининг Facebook'даги саҳифасида Биринчи Президентнинг оналари Санобар ая Каримова ҳақидаги маълумотлар ва Ислом Каримовнинг оналари ҳақидаги сўзлари ёзилган архив видео тақдим этилди. 

"Ислом Каримовнинг волидалари Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаганлар.

Юртимизнинг биринчи Президенти ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.

Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар. 

У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар. Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая юртимиз ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар".

 

Мавзуга оид