Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нима учун 2017-2018 ўқув йилида Тошкент Боровский тиббиёт коллежига қабул эълон қилинмади?
27 сентябрь куни “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — мамлакатимиз тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Юсупалиев Баҳодир Қаҳрамонович, Фан ва Ўқув юртлари бош бошқармаси бошлиғи Исмоилов Ўктам Сафоевич, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати рахбари Санаев Фурқат Чориевич, шунингдек ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказлари, республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда ОАВ иштирок этди.
Тадбирда мутахассислар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қизиқтирган қатор саволларга жавоб беришди. Улардан бирида нима учун жорий ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Боровский номли тиббиёт коллежида қабул бўлмагани ҳақида сўралди.
"Таълим тизимидаги ислоҳотлар бошқа коллежларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Таъкидлаш жоизки, Тошкент Боровский тиббиёт коллежига талаб кўп эди. Шундай бўлса-да, таълим муассасаси имкониятларининг давлат стандартларига номувофиқлиги инобатга олиниб, жорий ўқув йилида 1-курсга қабул эълон қилинмади. Бунда маънавий муҳитнинг таъсири ҳам бор, албатта". Маълум қилинишича, Боровский коллежининг кейинги йиллардаги тақдири бўйича ҳукумат қарор қабул қилади.
Бундан аввал 26 сентябрь куни Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида Тошкент Боровский тиббиёт коллежининг 2-курс талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан очилган жиноий иш бўйича дастлабки суд эшитуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди
19:22 / 05.05.2022