Спорт | 00:13 / 30.09.2017
7430
2 дақиқада ўқилади

Санкт-петербурглик аёл 92 ёшида ГТО меъёрларини топширди

Фото:Владимир Гердо/ТАСС

Санкт-петербурглик аёл Тамара Лисенко 92 ёшида ГТО (Готовся к труду и обороне) меъёрларини топширди ва буни Умумроссия жисмоний тарбия-спорт мажмуаси доирасида қила олган Россиянинг энг кекса аёлига айланди. Лисенко Халқаро кексалар куни арафасида 29 сентябрда ўтган, Санкт-Петербургнинг Москва тумани маъмуриятида ГТОнинг олтин нишонлари эгалари учрашувида иштирок этди.  

3 октябрда 93 ёшини  қаршилайдиган Лисенко гимнастика билан бажонидил шуғулланиши ва ўзини яхши ҳис қилишини айтган. "Мен ҳеч нарсадан уялмайман, қанча яшасам, шунча яшайман. Мен кўп машқ қиламан ва ўзимни яхши ҳис қиламан. Гимнастика билан шуғулланишдан ташқари, шеърият кечаларига бораман, шеъриятни яхши кўраман", деб айтган серғайрат аёл.

"Готов к труду и обороне" (ГТО) Умумроссия жисмоний тарбия-спорт мажмуаси Россия аҳолисининг турли гуруҳларини жисмоний тарбиялаш тизимининг дастурий ва меъёрий негизи ҳисобланади. Мажмуа фуқароларнинг жисмоний тайёргарлигига талабларни  белгилайди ва белгиланган меъёрларга тайёрланиш ва уларни бажаришни кўзда тутади.

Мавзуга оид