Фан-техника | 23:35 / 01.10.2017
12063
2 дақиқада ўқилади

Чўлда денгиз контейнерларидан барпо этилувчи антиқа уй лойиҳаси тақдим этилди

Борган сари кўпроқ дизайнерлар экологияга кўпроқ эътибор қаратиб, бизга табиатга зиён етказмаган ҳолда кийимдан тортиб уйларгача таклиф қилишмоқда.

Хусусан, лондонлик дизайнер Жеймс Уитакер 2018 йилда чўлда қуриладиган янги уй лойиҳасини тақдим этди. Уй денгиз контейнерларидан қурилади.

Фото: imgur.com
Фото: imgur.com

Умумий майдони 200 квадрат метр бўлган жойда учта хона, ваннахона ва меҳмонлар хонаси жойлашади. Уйнинг ўзи эса Жанубий Калифорниядаги чўлнинг 36 гектар ерида қад ростлайди.   

Фото: imgur.com
Фото: imgur.com

Дизайнернинг айтишича, иншоот кўпроқ ўзгасайёраликлар уйига ўхшаш бўлади – бир нечта контейнер марказдаги бир нуқтада туташади. Бундан ташқари, иншоот атрофида ўсимлик ва кичик қум тепаликларидан бошқа ҳеч нарса бўлмайди.

Фото: imgur.com

Уйнинг ўзини эса оч рангларда барпо этиш режалаштирилмоқда. Унинг ичи экологик соф материаллар билан безалади. Ёрқин рангдаги мебель ўрнатиш мўлжалланган.

Фото: imgur.com
Фото: imgur.com

Уитакернинг ғоясига кўра, уйнинг барча ойнасидан чўлнинг гўзал манзараларини кўриш мумкин бўлади. Бино томида қуёш панеллари ўрнатилади.

Мавзуга оид