Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада ва Францияда терактлар содир этилди
Бугун, 1 октябрь куни Франциянинг Марсель шаҳридаги Сен-Шарль вокзалида ўрта ёшлардаги эркак совуқ қурол билан икки кишига ҳужум қилиб, уларнинг умрига зомин бўлди.
Маҳаллий полиция вакиллари ушбу шахс диний руҳдаги ҳайқириқлар билан ҳужум қилгани учун, бу ҳужумни теракт сифатида баҳолаган. Айни пайтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, ўтган кеча, юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳодиса Эдмонтеда (Канада) ҳам кузатилган. Унда эркак киши пиёдалар ўтиш йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган йўловчиларга қасддан жароҳат етказиш мақсадида автомобиль тезлигини оширган. Бироздан сўнг, полиция вакилларига пичоқ билан ташланган. Унинг ҳаракати натижасида, 5 киши тан жароҳати олган, ҳужум қилган шахс ушланган. Унинг бошқарувида бўлган машинадан ИШИД байроғи топилган.

Мавзуга оид
14:02 / 22.11.2021
Францияда яна можаро, Шомуродовни алмаштирган вундеркинд икки гол урди, «Реал» — яккапешқадам
22:00 / 23.01.2019
Балотелли янги клубга ўтди
03:08 / 27.08.2018
Лига 1. "Монако" сафарда мағлуб бўлди, "Марсель" ўз уйида очко йўқотди
01:55 / 17.05.2018