Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 йиллик қидирувлардан кейин. Малайзиянинг йўқолган «Боинг»и изсиз кетди
Ҳозирча қутқарув ишлари тўхтатилди, лекин бирор бир маълумот пайда бўлиши билан ҳукумат ишларни қайтадан бошлашга тайёр, деб хабар беради ТАСС.
2014 йили Малайзиянинг Ҳинд океанида ғойиб бўлган Boeing 777-200 авиалайнерини қидирув ишлари муваффақиятсиз тугади, лекин энди аввалгидан кўра юқорироқ эҳтимол билан у ғарқ бўлган жой аниқлаштирилган. Австралия транспортда хавфсизлик бюроси (АТХБ) ходимлари томонидан сешанба куни уч йилдан ортиқ давом этган ишларнинг якуни ҳақида эълон қилган ҳисоботида шундай таъкидланади.
«Қидирув ишларига жалб қилинган бутун жаҳондаги юзлаб инсонларнинг улкан саъй-ҳаракатларига қарамасдан самолёт барибир топилмади, — дейишган ҳужжат тузувчилар. — Бироқ экспертлар унинг айнан қаерда эканлигини бугунги кунда аввалгидан яхшироқ тушуниб туришибди».
Деярли уч йил давом этган қидирув ишларида Австралиядан ғарб томонда жойлашган океаннинг 120 минг кв.км.дан ортиқ улкан ҳудуди тадқиқ этиб чиқилди, бироқ йўқолган ҳаво кемасининг бирор изи топилмади. Ишлар шу йилнинг январида тўхтатилди. Бироқ Хитой, Малайзия ва Австралия транспорт вазирлари «самолётнинг аниқ жойини аниқлашга кўмак берадиган янги ва ишончли маълумот пайдо бўлиши билан» қутқарув ишлари янгиланишини маълум қилишган.
АТХБ ҳисоботи муаллифлари «токи самолёт топилмас экан, MH370нинг йўқолиш сабаблари ойдинлашмаслиги»ни тан олишган. Шу сабабли, «MH370га доир факт ва (йўқолишга оид) сабаблар бўйича суриштирувни Малайзия ҳукумати давом эттириши»ни таъкидлаб ўтишган.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025