Жаҳон | 22:35 / 04.10.2017
14053
2 дақиқада ўқилади

Навальний ҳафта охирида Умумроссия норозилик намойиши бўлиб ўтишини эълон қилди

Фото: ТАСС

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 7 октябрда бутун Россия бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Навальнийнинг штаблари очилган Россиянинг 80 та шаҳрида намойишлар ўтиши маълум қилинди. Барча истовчилар уларга қўшилишга чорланганлар.

Бош тадбир Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Навальнийнинг сайтида маълум қилинишича, Москвада Пушкин майдонида намойиш ўтказилишига ариза берилган. Шаҳар раҳбарияти аризани рад этган ва бошқа майдонни таклиф қилмаган.

"Бу эса Россия конституциявий судига мувофиқ, биз Тверь кўчасига рухсат олинган ва тўлиқ қонуний тадбирга чиқишимизни англатади. Истанг туринг, истанг юринг, истанг ётинг, истанг куйланг", деб айтилган хабарда.

"Бизнинг вазифа 7 октябрни Россиядаги ҳар бир виждонли одам эшиттириб ёки жуда бўлмаса ўзига иккита талабни айтадиган кун қилишдир. Бу талаблар – сиёсий  рақобат ва Навальнийнинг сайловларга қўйилишидан иборат", деб айтган Навальний.

Навальнийнинг Москва ва Санкт-Петербургда норозилик акциялари ўтказиш бўйича аризалари рад этилган. 

Навальний ва унинг штаби бошлиғи Леонид Волков 2 октябрда намойишларни ташкил қилиш қоидаларини бузганликлари учун 20 суткалик маъмурий ҳибсга олинганлари маълум қилинганди.

Россияда 26 март ва 12 июнда Навальний бошчилигида коррупцияга қарши митинглар бўлиб ўтган.  Иккала намойишларда ҳам юзлаб одамлар қўлга олинган. Шунингдек, полициячиларга ҳужум қилиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, бу ишлар бўйича ўтаётганлар реал қамоқ жазосига маҳкум қилинганлар.

Мавзуга оид