Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда ҳал қилинмаган масалалар йўқ
"Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда ҳал қилинмаган масалалар мавжуд эмас", - дея маълум қилди бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан тор доирадаги учрашувда. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти Алмазбек Атамбоев орқали Қирғизистоннинг барча халқига миннатдорчилик билдирмоқчи эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Қирғизистон раҳбарининг келиши Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида Бишкекка ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг давом этиши белгисидир.
"Ўйлашимча, тарих ўз сўзини айтади. Қисқа вақт ичида биз биродар ва дўстона давлатларнинг шундай ўзаро тушуниш ва муносабатларига эришдик. Бизнинг халқлар буни муносиб баҳолашади. Остона ва Пекиндаги учрашувлардан сўнг биз сиёсатнинг барча соҳаларида катта натижаларга эришганимизни айтишим мумкин. Бизда ечимини топмаган ҳеч қандай масала йўқ. Савдо-иқтисодий алоқаларда ҳам ҳамма нарса яхшиланмоқда. Бишкекда, Ўшда ва бугун Тошкентда кўрганимиз бунинг исботидир. Бизнес бир-бирини топади. Агар биз халақит бермасак, товар айирбошлаш фақат ҳажми ўсиб боради", - деган Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти чегара ҳудудларидаги муносабатлар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтди. Шавкат Мирзиёевнинг эслатишича, бугун томонлар ўзаро муносабатларни, жумладан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни яна бир бора муҳокама қилади.
"Ишончим комилки, бугунги учрашув ва давлат ташрифи сиз ва сизнинг донолигингиз туфайли тарихий бўлади. Бу сиз бизнинг икки томонлама муносабатларимизга эҳтиётлик билан муносабатда бўлаётганингиз сабабли рўй берди. Бу сизнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқига бўлган катта шахсий муносабатингиз ва унинг тарихини яхши билишингиздир", - дея хулоса қилган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
21:30 / 26.08.2022