Жаҳон | 23:10 / 06.10.2017
15610
2 дақиқада ўқилади

Ироқнинг собиқ президенти Курдистон байроғида дафн қилинди

Фото: Ako Rasheed/Reuters

Ироқнинг собиқ президенти Жалол Талабоний 6 октябрь куни Ироқ Курдистонининг Сулаймония шаҳрида дафн этилди. Араб давлатининг собиқ раҳбарини дафн этиш маросими минтақанинг расмий шахслари ва хорижий вакиллар иштирокида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Shafaq News портали. 

Нашрнинг ёзишича, видолашув маросими Ироқ марказий ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлган. Чунки Талабоний тобути Ироқ эмас, курдлар байроғига ўралган. Бундан ташқари, таъкидланишича, Бағдод ҳукумати, дастлаб Талабоний билан видолашув маросими пойтахтда ўтказилишини хоҳлаган, бироқ марҳум оила аъзолари унинг жасади Сулаймония шаҳрига олиб келтирилишини талаб қилишган. 

Унинг дафн маросимига 10 минглаб кишилар келишди. Бағдод маъмурияти билан юзага келган қарама-қаршиликка қарамай, маросимда Ироқ ва Курдистон мадҳиялари ҳам янграган.

2005-2014 йилларда Ироқни бошқарган Талабоний 83 ёшида Германиядаги шифохоналардан бирида 83 ёшида ҳаётдан кўз юмган. У 2012 йили инсультни бошидан кечирган ва Германияда даволанаётган бўлган. 

Мавзуга оид