Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўприкларнинг иши учун масъул бўлганлар белгиланди
Президентнинг 4 октябрдаги “Автойўл кўприклари, йўл ўтказгичлари ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат билан “Трест “Кўприкқўрилиш” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизими корхонаси) автойўл кўприклари, узунлиги 500 метрдан ортиқ йўл ўтказгичлари ва бошқа сунъий иншоотлардан фойдаланиш бўйича ваколатли ташкилот этиб белгиланди.
Унда қуйидагилар ташкил этилмоқда:
иккита ихтисослаштирилган филиал – кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 1- ва 2-сонли кўприк қуриш отрядлари;
ҳудудий тузилмавий бўлинмаларига эга бўлган, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлардан фойдаланиш бўйича унитар корхона;
"Кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш бўйича институт" УК;
“Кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича дирекция” УК;
“Қурилиш сифати бўйича лаборатория” УК;
"Трест ”Кўприкқурилиш" УКнинг 13-сонли кўприк отряди ишлаб чиқариш базасида "Темир-бетон ва бошқа конструкцияларни тайёрлаш бўйича завод" УК;
"Махсус темир-бетон маҳсулотлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш бўйича завод" УК.
Қарор билан қатор бошқа ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.
Ҳужжат 5.10.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025