Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғнор тумани ҳокими шифохонада вафот этди
6 октябрь кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими Асилбек Акрамович Юсупов оғир хасталик туфайли оламдан ўтди.
Асилбек Юсупов 3 кун олдин мияга қон қуйилиши диагнози билан касалхонага ётқизилган эди. Kun.uz маълумотига кўра, марҳум касалхонада жон берган.
Асилбек Юсупов шу йилнинг 22 февралида Улуғнор тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Лавозимга тайинланишдан олдин У Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департамент директори лавозимида ишлаган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди
15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?
09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади
23:02 / 23.01.2025