Ўзбекистон | 17:20 / 06.10.2017
19230
4 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 3 октябрдаги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳамда вазирлик ва идораларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Адлия вазирлигида ушбу буйруқ юридик хизмат ходимларига вазир ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилди. 

Фото: Адлия вазирлиги

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлими мудирининг ўринбосари Атаназар Ходжаниязовга “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлимининг бош маслаҳатчиси Қудрат Нуруллаев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Юридик бўлимининг етакчи маслаҳатчиси Фирдавс Сафаровга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди. 

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Юридик бошқармаси бошлиғи Баҳодир Мерганов ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи Алишер Турмуҳамедовга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси юридик бўлими бошлиғи Нозимжон Анваров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Суд даъво ишлари бўйича сектори мудири Рустам Маҳкамов, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси юридик бўлими бошлиғи Самандар Орипов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Сарвар Миразимовга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази юридик бўлими бошлиғи Эркин Рахмановга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Ҳуқуқий таъминот бўлими етакчи юрисконсульти Умиджон Иминов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Ҳуқуқий таъминот бўлими етакчи юрисконсульти Камила Рузметова, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқармаси Суд даъво ишлари бўйича сектори бош юрисконсульти Беҳзод Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Юридик бошқармаси бош юрисконсульти Санжар Отахоновга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди. 

Ушбу буйруқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ юқорида кўрсатилган юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун 2017 йил октябрь ойидан бошлаб қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган. 

Мавзуга оид