Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Нижний Тагилдаги сув омбори яшил тусга кирди
Россиянинг Нижний Тагилидаги Черноисточинск сув омбори номаълум сабабларга кўра яшил тусга кирди. Нафақат сув, балки тошлар, қум ва қирғоқдаги дарахтлар шохлари ҳам яшил рангга бурканди.
Экологик фаол Андрей Волеговнинг айтишича, Свердловск вилоятидаги сув омбори 8 октябрда яшил рангга кирган. Унинг таъкидлашича, омбордаги сув аҳолига ва Нижний Тагилдаги корхоналарга етказилади.
Туман табиатни қўриқлаш прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлади. Прокуратурада сувнинг ранги ўзгариши сабабини аниқлашмоқчи ва шу мақсадда сув омборидан сув намунаси олинмоқчи.
Августда ҳам ушбу сув омборида яшил сувўтлари гуллаши сабабли яшил доғлар пайдо бўлганди. Июлда эса сув омбори ифлосланиши сабабли юзлаб балиқлар нобуд бўлганди. 2016 йил декабрда табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги маҳаллий корхоналар саъй-ҳаракатлари билан сув омборини "даволаш" режасини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди
13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
10:16 / 06.11.2024