«Ўзтелеком» бошлаб берди: шаҳар телефонидан фойдаланиш ва телеграмма жўнатиш нархлари оширилмоқда
«Ўзтелеком» миллий операторининг ўз сайтида эълон қилишича, 2017 йилнинг 20 октябридан эътиборан телекоомуникациялар универсал хизматларига янги нархлар (PDF) жорий этилмоқда.
Хусусан, шаҳар қўнғироқлари нархи қимматлашмоқда, хорижга қўнғироқ қилиш нархи деярли икки баробарга ошган. Ўзбекистон бўйлаб шаҳарлароаро қўнғироқлар нархи ўзгаришсиз қолдирилган.
Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникациялар вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов томонидан 4 октябрь куни тасдиқланган янги прейскурантга кўра, аҳоли учун шаҳар телефонидан фойдаланиш учун ҳар ойлик абонент тўлови вақтбай фойдаланилганда 2350 сўмдан 3000 сўмгача (қишлоқ жойларда 2035 сўмдан 1350 сўмгача), абонентлик тўлов тизими учун 3090 сўмдан 4000 сўмгача (қишлоқ жойларда 1520 сўмдан 2000 сўмгача) оширилган. Корхоналар учун тарифлар ҳам ўртача 30 фоизгача оширилган.
Хорижий давлатларга қўнғироқ қилиш баҳоси икки баробарга ошган. Марказий Осиё давлатларига қўнғироқ қилишнинг бир дақиқаси 500 дан 1000 сўмга, Россия, Украина ва Беларусга 550 сўмдан 1100 сўмга, Европа давлатларига қўнғироқнинг бир дақиқаси эса 1140 сўмдан 2280 сўмга кўтарилган.
Телеграф алоқаси хизматлари нархи ҳам 100 фоизга оширилган. Ўзбекистон бўйича оддий телеграмманинг бир сўзи 44 сўм ўрнига 88 сўмга тушади, шошилинч телеграммада эса энди 220 сўм ўрнига 440 сўм тўланади. Болтиқбўйи давлатларидан ташқари собиқ иттифоқ давлатларига оддий телеграмма жўнатишда битта сўз 290 сўмдан 580 сўмга, шошилинчида эса 580 сўмдан 1160 сўмга кўтарилган.
Сўнгги марта телекоммуникацион хизматларга белгиланган тарифлар баҳоси 2016 йилнинг 1 июлида оширилган эди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024