Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маҳалла посбони» раҳбарлари Ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 805-сон қарори билан Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Тузатишларга биноан жамоатчилик тузилмаси раҳбари фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг тавсиясига кўра ИИО кадрлар захирасига киритилади.
Бунинг учун унинг ёши 30 дан ошмаган бўлиши, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ИИО ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлиши, муддатли ҳарбий хизматни ёки СЧЗда хизматни ёхуд олий таълим муассасасида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши, шунингдек жамоатчилик тузилмасида камида бир йил ишлаган бўлиши керак.
Ҳужжат 10.10.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:28 / 14.03.2024
Тезкор-қидирув тадбирларини кибермакондан фойдаланган ҳолда ўтказишга рухсат берилди
08:56 / 25.02.2019
Ўзбекистонда энди «тиббиёт посбонлари» ҳам пайдо бўлади
17:27 / 08.02.2019
Ҳарбий пенсионерлар жамоат тартибини сақлашга жалб этилади
20:40 / 26.10.2018