Жаҳон | 09:00 / 11.10.2017
22636
3 дақиқада ўқилади

МДҲ саммитида қандай масалалар кўтарилади?

Россия президенти Владимир Путин чоршанбада иш кунини собиқ Советлар Иттифоқи маконида ҳамкорликни ривожлантиришга бағишлайди. РФ раҳбари ҳамкасблари билан МДҲ ва ЕврОсИИ саммитларида иштирок этади.

МДҲ саммити 

Саммит дастури тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларни, шунингдек якуний ҳужжатларни имзолашни назарда тутади. «Кун тартибида бешта асосий масала мавжуд бўлиб, 19 та ҳужжат имзоланиши учун тайёрланган», - деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Унинг сўзларига кўра, режаланган қарорлар орасида - 2018 йилда раислик функцияларини Россиядан Тожикистонга топшириш киради. Шунингдек, саммит қатнашчилари давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилишини муҳокама қилишади. «У 2018 йил октябрь ойининг биринчи ярмида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда», - деди у.

Россия президентининг ёрдамчисига кўра, 2019 йилни МДҲда Китоб йили, 2020 йилни эса – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги, деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаси кўриб чиқилади. 2017 йил МДҲда Оила йили, деб эълон қилингани муносабати билан давлат раҳбарлари оила институтини ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёнотни қабул қилишлари кутилмоқда.

Саммитда Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президенти иштирок этадилар. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига тайёргарлик кўраётгани туфайли мамлакат бош вазирини юборади.

Икки томонлама учрашувлар

Сешанба куни Путин Тожикистон ва Молдова президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Игор Додон билан алоҳида музокаралар ўтказди. «Президент Путин 11 октябрь куни жуда ҳам банд бўлади, иш куни икки томонлама учрашувлар билан бошланади - Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан, кейин эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилади», - деди Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Сочида учрашади

Шавкат Мирзиёев Cочи шаҳрига етиб борди 

Мавзуга оид