Жамият | 15:00 / 12.10.2017
13343
1 дақиқада ўқилади

1 йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

2017 йилнинг 8 октябрь куни Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Андижон шаҳри ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этганлиги учун 2016 йил 1 октябрь куни Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Н.М. ушланди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси веб-сайти хабар берди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид