Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар нимадан кўпроқ қўрқиши аниқланди
Америка социологлари АҚШ фуқаролари нималардан қўрқишини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди. Тадқиқот натижалари Chapman University сайтида эълон қилинди.
Тадқиқотда турли штатларда истиқомат қилувчи вояга етган 1207 киши қатнашган. Уларнинг ҳар бирига 80 та "энг қўрқинчли ҳолат"лардан энг қўрқинчлиларини танлаш вазифаси топширилди.
Маълум бўлишича, америкаликларни коррупция ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш эҳтимоли энг кўп хавотирга солади. Бу иккиси 74 ва 55 фоиз сўралганларни хавотирга солиши аниқланган. Океанлар, кўллар ва дарёларнинг ифлосланиши (53 фоиз) ҳам жиддий ташвиш уйғотади. Ичимлик сувдан заҳарланишдан 50 фоиз сўралганлар қўрқади.

Америкаликларнинг ярми пулсиз қолишдан қўрқса, ярмидан сал камроғи тиббий хизматларнинг нархи юқори бўлишидан хавотирланишади. Янги жаҳон уруши ва иқлимнинг ҳалокатли ўзгариши ҳам сўралганларнинг 48 фоизини ташвишлантиради. Шунча одам КХДР ядро дастурини қўрқинчли деб ҳисоблайди. Энг қўрқинчли ўнликни ҳавонинг жуда ҳам ифлосланиб кетиши якунлаб беради.
Рейтингнинг сўнгги ўринларини зомби, арвоҳлар ва ҳайвонлар эгаллаган. Тирик арвоҳларнинг хуружи атиги 5,4 фоиз америкаликни қўрқитса, руҳлардан 4,3 фоиз кишилар ташвишга тушади. Сўралганларнинг 3,7 фоизи ҳайвонларни кўриш билан ташвишга туша бошлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025