АҚШ армияси дронларни лазер ёрдамида уриб туширмоқчи
АҚШ мудофаа вазирлигига жанговар тизимлар етказиб берувчи Raytheon компанияси жанговар лазер билан жиҳозланган тезюрар йўлтанламасни тақдим қилди. Бу тизим ёрдамида террорчилар америкалик ҳарбийларга борган сари кенг қўллаётган разведкачи ва портловчи моддалар билан қуролланган дронларни уриб тушириш мўлжалланмоқда.
Бундай нишонларга қарши қиммат турувчи кинетик ўқ-дориларини қўллаш молиявий жиҳатдан ўзини оқламайди: нархи бир неча минг долларлик дронларга қарши миллионлаб доллар турувчи ракеталарни қўллаш анча зиён келтиради.
Жанговар лазерни қўллаш эса анча арзон туради ва ундан чексиз марта отиш мумкин.
Янги тизим яратувчилари кучли лазерни Raytheon’нинг илғор нишонга олиш тизими билан бирлаштириб, уни Polaris MRZR ҳарбий машинасига ўрнатишди.
Мавзуга оид
09:53 / 20.11.2024
Воронеж яқинидаги саноат корхонасига дронлар ҳужум қилди
13:18 / 19.11.2024
Ўқувчилар ўртасида киберспорт ва дронлар бўйича танловлар ўтказилади
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024