Сомалидаги теракт қурбонлари сони 40 нафарга етди
Сомали пойтахти Могадишода содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, яна бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ портловчи модда билан тўлдирилган юк машинасининг шаҳарнинг гавжум кўчаларидан бирида портлатилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани, 15 киши яралангани маълум қилинганди.
Теракт гувоҳларидан бирининг маълум қилишича, портлаш Safari менҳмонхонаси олдида содир этилган, ҳалок бўлган қурбонларнинг аксарияти оддий фуқаролар бўлган.
Бундан ташқари, полициянинг маълум қилишича, воқеа юз берган туманда яна битта портлаш содир этилган ва у ҳеч қандай қурбонларга олиб келмаган. Шунингдек, полиция портловчи моддалар топилган автомобиль ҳайдовчисини қўлга олишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
09:20 / 05.08.2024