Фан-техника | 09:20 / 16.10.2017
12025
2 дақиқада ўқилади

АҚШда антиқа электр йўлтанламаслар яратилди

Фото: Green4U Enova MTU-6

АҚШнинг Green4U стартапи иккита электр йўлтанламас тақдим қилди. Ушбу автомобилларнинг ўзига хос жиҳати уларда 6 та эшик ва 3 та ўриндиқлар қатори борлиги ҳисобланади.

Ушбу моделлар Green4U MTU-6 ва Enova деб аталиб, алюминий платформада қурилган ва бир қувватланишда 368 км йўл боса олади. Машиналарнинг қолган техник тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Йўлтанламасларнинг платформаси фирманинг келгуси электромобиллари, жумладан Enova’нинг 8 эшикли версияси негизига ҳам ётади. Машиналар мижозларга 2018 йилнинг 2-чорагидан етказиб берилиши режалаштирилмоқда.  

Фото: Green4U Enova

Аввалроқ Bollinger Motors фирмаси дунёдаги илк электр йўлтанламасни тақдим қилди. B1 ишчи номига эга моделнинг кузови ва йўл ўртасидаги баландлик 39 см ни ташкил қилади. Модель 360 от кучига эга электр двигатель билан жиҳозланган. Двигатель 60 ва 100 кВт-соатли батареялардан қувват олади. Йўлтанламас бир қувватланишда 190 км дан 320 км гача йўл боса олади.

Фото: Green4U Enova MTU-6
Фото: Green4U Enova
Фото: Green4U Enova MTU-6

 

Мавзуга оид