Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев Қирғизистоннинг янги президентини табриклади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайлови ғолиби Сооронбай Жээнбековни ғалаба билан табриклади. Табрик матни Қозоғистон президенти матбуот хизмати томонидан келтирилган.
Ўз табригида Назарбоев Сооронбай Жээнбеков бошқарувида Қирғизистон янги муваффақиятларга эришишига ишонч билдирган.
«Мен ишонаманки, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик муносабатлари ривожланишда давом этади.
Сизга соғлиқ ва масъулиятли вазифада муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», дейилган телеграммада.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин Жээнбековга сайловчиларнинг 54,20 фоизи овоз берган (917 минг 219 киши). Бу эса унинг биринчи босқичдаги ғалабасини таъминлайди.
Унинг асосий рақиби Омурбек Бабанов 33,36 фоизлик овозни қўлга киритди (унга 564 минг 573 киши овоз берди).
Мавзуга оид
11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?
21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
19:24 / 03.01.2025
«Сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» — Тўқаев Назарбоев ҳақида
16:27 / 03.01.2025