Жаҳон | 22:58 / 16.10.2017
7660
1 дақиқада ўқилади

Туркия ўз ҳаво ҳудудини Ироқ Курдистони учун ёпди

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

Туркия ҳукумати мамлакат ҳаво ҳудудини Ироқнинг Курдистон мухторияти учун ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда 16 октябрда мамлакат бош вазири ўринбосари Бекир Боздаг маълум қилди.

Аввалроқ Туркия миллий хавфсизлик кенгаши Курдистон учун ҳаво ҳудудини ёпишни тавсия қилганди.

"Ҳукумат Туркия ҳаво ҳудудини Шимолий Ироқ учун ёпишга қарор қилди", деб айтган Боздаг журналистларга.

Унинг қўшимча қилишича, Туркия-Ироқ чегарасидаги "Иброҳим Халил" назорат-ўтказиш пунктини Ироқ ҳукумати назоратига беришни бошлашга қарор қилинган.

16 октябрга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Курдистон билан баҳс олиб бориладиган Киркук вилоятида хавфсизликни тиклаш бўйича операцияни бошлашга буйруқ берган. Буйруққа кўра, Киркук томон Ироқ қўшинлари йўл олган.  

Мавзуга оид