Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бешиктош» мухлисларидан стадионга келмасликни сўради
Туркиянинг «Бешиктош» клуби ўз фанатларидан Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Франциянинг «Монако» клубига қарши кечадиган ўйинга бормасликни сўради.
G гуруҳидаги ушбу учрашув сешанба оқшомида Монако шаҳрида бўлиб ўтади. «Бешиктош» твиттерида мухлисларга турк, инглиз, француз ва немис тилларида мурожаат қилинган. Унда УЕФА тақиқига сабаб бўлувчи ҳаракатлар содир этмасликлари учун мухлислардан стадионга бормай қўяқолиш сўралган.
L'Equipe нашри хабарига кўра, Монако князлигида ҳам туркиялик мухлислар ҳаракати тақиқланган.
Шу йилнинг апрель ойида Европа Лигаси доирасида «Лион» ва «Бешиктош» клублари ўртасидаги учрашув вақтида оммавий тартибсизликлар келиб чиққанди. Натижада, УЕФА икки клубни ҳам шартли равишда еврокубоклардан четлаштирганди. Шунингдек, клубларга молиявий жарималар қўлланган.
Мавзуга оид
13:21 / 13.11.2024
Европа Лигасининг «Маккаби» - «Бешиктош» учрашуви Венгрияга кўчирилди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
18:06 / 03.07.2020