Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчиларга қарийб 3 млрд. сўм етказилган зарар қайтарилди
2017 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 8173 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур ариза ва шикоятларнинг 89,0 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмолчилар фойдасига жами 2 млрд. 984 млн. 6420 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Шундан, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари истеъмолчилардан тушган 165 та ариза ва шикоят асосида уларнинг манфаатларини кўзлаб, суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 226 млн. 673 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
2017 йилнинг 9 ойи давомида Федерация марказий ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари раислари аҳоли (фуқаролар) билан жами 7670 марта мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотлар давомида уй-жой коммунал (2208та), савдо(1371та), соғлиқни сақлаш (576та), алоқа (240та), транспорт (307та), сервис хизматлари (242та), таълим (280та) ва бошқа соҳалар (2446та) бўйича бошқа соҳаларда фуқаролар тегишли масалалар ечими юзасидан амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлар.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025