Жамият | 19:55 / 17.10.2017
11364
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильямнинг учинчи фарзанди туғилажак сана маълум қилинди

Фото: CHRISTIAN CHARISIUS/AP

Британия қироличасининг набираси шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси, Кембриж герцогиняси Кейт 2018 йил апрелида учинчи фарзандлари дунёга келишини кутмоқдалар. Бу ҳақда Кенсингтон саройининг твиттерддаги расмий блогида маълум қилинди.

"Кембриж герцоги ва герцогиняси 2018 йил апрелда фарзандлари дунёга келишини тасдиқлашдан мамнунлар", деб айтилган хабарда.

Кейт Миддлтоннинг ҳомиладорлиги ҳақида сентябрь бошида маълум бўлган. Жуфтликнинг 4 ёшли Жорж исмли ўғил ва 2 ёшли Шарлотта исмли қиз фарзанди бор.

Мавзуга оид