Жамият | 18:39 / 18.10.2017
36138
2 дақиқада ўқилади

Депрессия ва бош оғриғи ўртасидаги ноёб боғлиқлик аниқланди

Фото: Fotolia

Мунтазам равишда бош оғриғи ва мигрендан азият чекувчилар депрессия ва ҳорғинликдан қолганларга нисбатан кўпроқ азият чекишар экан. Headache журнали шифокорларнинг ушбу хулосаси билан бўлишди. 

"Бу кашфиёт бош оғриғи частотаси ва кучини камайтирувчи дорилар, худди шу беморларда депрессия ва ҳорғин кайфият ривожланиши эҳтимолини камайтириши мумкинлигидан далолат беради", - дейди Тайвань миллий тиббиёт марказидан Фу-Чи Ян.

Мигрень неврологик касаллик ҳисобланади, унга бошнинг бир томонидаги дамба-дам ёки мунтазам кучли оғриқлар хос. Касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари турлича бўлиши мумкин - жисмоний зўриқиш, егуликлар, об-ҳаво омиллари, уйқусизлик. Қоидага кўра, мигрендан эркакларга нисбатан аёллар кўпроқ азият чекишади. 

Сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, мигренга мойиллик асосан баъзи генларнинг тузилишига боғлиқ, организмнинг совуққа таъсири учун жавобгар ДНК участкалари ҳам шулар жумласидандир. 

Ян ва унинг ҳамкасблари клиниканинг неврология бўлимида рўйхатда турган тахминан 600 беморнинг соғлиғидаги ўзгаришларни кузатиб, мигрень, бош оғриғи ва депрессия ўртасидаги ноёб боғлиқликни кашф қилишди. 

Олимлар тадқиқот давомида ажойиб фактга эътибор қаратишди - депрессиядан азият чеккан одамлар кўпроқ сурункали бош оғриғига мойил бўлишган ва шу билан бирга, оғир шаклдаги мигрендан азият чекувчиларда қолганларга нисбатан кўпроқ ҳорғин кайфият кузатилган. 

Буларнинг бари депрессия ривожи белгилари сурункали мигрендан азият чекувчиларда қолганларга нисбатан икки карра ёрқинроқ кечишидан далолат беради. 

Олимларнинг сўзларига кўра, бундай боғлиқликнинг мавжудлиги нафақат касалликларнинг умумий илдизга эга эканлигидан, балки бир касаллик билан курашиш иккинчисидан ҳам халос бўлишга ёрдам беришига ишора қилади. Бу боғлиқликнинг моҳияти ҳозирча аниқ эмас, бироқ Ян ва унинг ҳамкасблари депрессия ҳам, мигрень ҳам беморларнинг аксариятини қийнаган уйқусизлик натижасида ривожланишини тахмин қилишмоқда. 

Мавзуга оид