Шумахернинг ўғли "Формула-1"да иштирок этишни кўзламоқда
"Формула-1" автопойгасининг афсонавий пойгачиси Михаэл Шумахернинг ўғли Мик "Формула-1"да иштирок этишни кўзламоқда. Бу ҳақда Микнинг ўзи маълум қилган.
"Мен ўзимга эътибор қаратиб, бошқа пойгачиларга боқмайман. Ҳар бир пойгачи ўзича тараққий қилади, буни таққослаб бўлмайди. Мен қадамма-қадам олға бормоқдаман ва ўзимни келгусига тайёрламоқдаман. Мен тайёрлигимни англаганимда, кейинги қадамни ташлайман", деб айтган кичик Шумахер.
Айни вақтда 18 ёшли йигит "Формула-3"да иштирок этмоқда. Ўтган мавсумда у 12-ўринни эгаллаганди.
Михаэл Шумахер Альп тоғларида чанғи учиш вақтида олган бош мия жароҳати туфайли 2013 йилдан бери ётиб қолган. Айни вақтда у Швейцариядаги уйида шифокорлар назоратида қолмоқда. 6 октябрда Руминия ОАВ собиқ пойгачининг бўйи ётоқлик вақтида 14 см кичрайиб кетгани, вазни эса 75 кг дан 45 кг гача камайиб кетганини маълум қилганди. Шунингдек, Шумахер яна кома ҳолатига тушгани қайд қилинган.
Мавзуга оид
15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
22:32 / 25.06.2024
Германияда Шумахер оиласини шантаж қилган шахслар қўлга олинди
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
23:50 / 22.04.2023