Жамият | 08:51 / 19.10.2017
40668
4 дақиқада ўқилади

Ақлни шоширувчи суратлар: Wildlife Photographer of the Year 2017 ғолиблари аниқланди

17 октябрь куни Лондон Табиий тарих музейи Wildlife Photographer of the Year 2017 ҳар йиллик фототанлови якунларини сарҳисоб қилди. Танловда дунёнинг турли бурчакларидан бўлган фотосуратчилар иштирок этишлари мумкин эди. Ғолиблар орасида жуда ҳам ёш иштирокчилар бор эди, улар учун танловда махсус «ёш» тоифаси ташкил этилди.

TJ юборилган юздан зиёд асарлардан танлаб олинган 15 нафар ғолибнинг фотосуратларини эълон қилди.

«Қутбли па-де-де». Сурат «Қора ва оқ» йўналишида ғолиб бўлди. Эйло Энвингер фотоси, Wildlife Photographer of the Year 2017

«Тунги истилочи». Сурат «Ўзи яшайдиган дунёдаги ҳайвонлар» номинацияси бўйича ғолиб чиқди. Кадр Эмас миллий боғида олинган. Бразилиялик Марcио Кабрал сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Тиқилиб қолган». Сурат «11-14 ёш» йўналишида ғолиб бўлди. Эшли Скалли фотоси, Wildlife Photographer of the Year

«Муз махлуқи». Сурат «Атроф-муҳит» йўналишида ғолиб бўлди. Фотосуратда айсбергнинг сув ости қисми кўрсатилган. Лоран Баллест фотоаси, Wildlife Photographer of the Year

«Ҳаёт гобелени». Сурат «Ўсимликлар ва қўзиқоринлар» тоифасида ғолиб бўлди. Руминиялик Дорин Бофан сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Пойгачи-чавандоз медуза». Сурат «Сув ости дунёси» номинациясида ғолиб бўлди. Энтони Барбериан фотоси, Wildlife Photographer of the Year

«Қадимий маросим». Сурат «Ўзини тутиш: амфибиялар ва рептилиялар» номинациясида ғолиб чиқди. АҚШдан Брайан Скерри сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Мушоҳада». Сурат «Ҳайвонларнинг портретлари» йўналишида ғолиб бўлди. Жанубий африкалик Питер Делан сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Денгиз қисқичбақаси сюрпризи». Сурат «Ўзини тутиш: умуртқасизлар» номинациясида ғолиб бўлди. Австралиялик Жастин Гиллиган сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Инкубатор-қуш». Сурат «Қушлар» номинациясида ғолиб бўлди. Фотосуратда бута каттаоёғи тухум босиб жўжа (бола) очиб чиқармаслиги, балки уларни ерга кўмиб, ўзига хос инкубатор яратиши тасвирланади.   Австралиялик Герри Пирс сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Пальма мойида омон қолганлар». Сурат «Ёввойи табиатнинг якка суратлари» номинациясида ғолиб бўлди. Фотосуратда Борнео оролида яшовчи филларнинг уч авлоди тасвирланган. Уларнинг сони пальма ўрмонларининг кесилиши туфайли доимий равишда қисқармоқда. АҚШдан Аарон Гековски сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Гигантлар учрашуви». Сурат «Ўзини тутиш: сутэмизувчилар» номинацияси бўйича ғолиб чиқди. АҚШдан Тони Ву сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Яхши ҳаёт». Сурат танлов гран-приси ва «Йилнинг ёш фотожурналисти» номинациясида ғолиб бўлди. Нидерландиялик Даниэль Нельсон сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Балиқчи қуш сиқувида». Сурат «10 ёш ва ундан кичик» номинациясида ғолиб бўлди. Италиялик беш яшар Екатерина Би сурати, Wildlife Photographer of the Year

«Турга ёдгорлик». Сурат танлов гран-приси ва унинг асосий тоифасида ғолиб бўлди. Қора каркидон браконьерлар томонидан ўлдирилган, улар ҳайвоннинг шохини кесиб кетишган. Жанубий африкалик Брент Стиртон сурати, Wildlife Photographer of the Year

Мавзуга оид