АҚШ роҳингя мусулмонлари таъқиб қилинаётгани учун Мьянмага санкция жорий қилиши мумкин
40 дан ортиқ америкалик конгрессменлар роҳингя мусулмонлари таъқиб қилинаётгани учун Мьянма давлатига қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда.
"Биз Бирма ҳудудида қамалиб қолган ёки унга қайтишни хоҳлаётганларнинг ҳимоясини ва хавфсизлигига эришиш, шунингдек қўшни мамлакатлардан зўрлик билан қайтарилишга ҳалақит бериш учун барча нарсани қилишга чақирамиз", — дейилади мактубда.
Гап шундаки, Америка парламенти аъзолари Мьянма ҳарбий ҳукуматига нисбатан амалда бўлган, бироқ кейинчалик бекор қилинган санкцияларни қайтаришни сўрамоқда. Вашингтон Мьяна демократия йўлига кирди, деб ҳисоблагани учун санкцияларни бекор қилишга қарор қилган эди.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Мьянма билан қўшни Бангладешга август ойи охиридан бери 500 мингдан ортиқ роҳингя мусулмонлари қочиб ўтган. ОАВ ва халқаро ташкилотлар вакилларининг киришига рухсат берилмаётгани сабабли роҳингя мусулмонлари истиқомат қилаётган ҳудудлардаги вазият қандай экани номаълум бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
11:53 / 22.11.2024