Фан-техника | 16:59 / 21.10.2017
6737
2 дақиқада ўқилади

Apple Macbook’ни эслатувчи дўконни очди

Фото: Apple

Apple компанияси 20 октябрь куни Чикагодаги соҳилбўйида Apple Michigan Avenue махсус дўконини очди, дея хабар беради Apple Insider.

Майдони 6 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо нуқтасининг очилишида Apple бош директори Тим Кук чиқиш қилди.

“Барча дўконлар ниманидир сотади. Аммо бу биз нуқталаримизда қилувчи нарсанинг фақат кичик бир қисмидир. Apple дўконлари - мижозларга хизмат кўрсатиш, маҳсулотлардан баҳраманд бўлиш ва ўрганиш, шунингдек, таълим билан шуғулланадиган жойдир. Одамлар мулоқот қилиши мумкин бўлган жой”, - деди Apple бош директори Тим Кук.

Фото: Apple 

Чикагода Apple Store’нинг деворлари шишадан тайёрланган, дўкон кенг хона ва ингичка томга эга.

«Apple Michigan Avenue – ичкари ва ташқаридаги чегараларни олиб ташлаш, шаҳардаги муҳим алоқаларни тиклашдир», - дея Apple бош дизайнери Жонни Айв янги дўконга изоҳ берди.

Фото: Apple 

2017 йилнинг июнида журналистлар унда олма логотипи бор эканини пайқагандилар. Шунинг учун Apple Store’нинг Macbook’га ўхшашлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Бироқ дўкон очилишидан олинган видеога кўра, компания томдаги логотипдан воз кечган.

Мавзуга оид