Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР осмонида биринчи маротаба тасвирга олинган 360 даражали видео намойиш этилди
Ўта махфий мамлакат экани айтиладиган Шимолий Корея мамлакати ҳақида тасаввур уйғотувчи 360 даражали ажойиб видеотасвирлар намойиш қилинди. Ким Чен Ин муштлари билан дағдаға қилиб, ракеталарини синаб кўраётган бир вақтда, унинг мамлакати устида аэроплан парвоз қилмоқда ва ажойиб тасвирларни қайд этмоқда.
КХДР дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бири ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам жаҳон ОАВ мамлакатда бўлаётган янгиликлардан ҳар доим ҳам ўз вақтида бохабар бўла олмайди.
Сингапурлик фотограф Арам Пан осмондан 360 даражали видеолавҳа тайёрлаш мақсадида Шимолий Корея ҳукумати билан келишишга муваффақ бўлди. Пан биринчи маротаба КХДРга 2013 йилда меҳмон бўлган эди.
Ушбу 360 даражали видео яқинда NK News каналида эълон қилинди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025