Спорт | 13:33 / 22.10.2017
76787
1 дақиқада ўқилади

«Бухоро» стадиони сухандони «Пахтакор»га қарши ўйинда Игорь Сергеевни ҳақорат қилди

Олий лиганинг 25-турида «Бухоро» ва «Пахтакор» клублари ўртасидаги ўйин ўтказилди. Беллашув тошкентликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ажабланарли воқеа юз берди. Беллашувдаги голлардан бирига муаллифлик қилган меҳмонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев бош мураббий томонидан алмаштирилди. Унинг ўрнига Жасур Ҳакимов туширилди. 

Бу алмаштиришни эълон қилаётган «Бухоро» стадиони сухандони Сергеевни ҳақорат қилган.

«Майдонда 11-рақамда ҳаракат қилган Игорь Бабаян ўрнига Жасур Ҳакимов тушмоқда», дея унинг сўзларини келтирган Sports.uz.

Бу билан «Бухоро» клуби суҳандони нимани назарда тутганини билмаймиз, Игорнинг ўзи эса майдонни табассум билан тарк этди. Ўйинда иштирок этган клублар ва ПФЛнинг бу воқеага муносабати ҳозирча маълум эмас.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид