Жаҳон | 21:32 / 22.10.2017
13470
1 дақиқада ўқилади
Саакашвили Украина миллий гвардияси ва хавфсизлик хизматини йўқотишга чақирди
Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина миллий гвардияси ва хавфсизлик хизматини йўқотишга чақирди.
"Бу Миллий гвардия эмас, ўз халқини бош олибсотардан ҳимоя қилиш учун яратилган олибсотар гвардия", деб айтган Саакашвили Рада биноси ёнидаги намойишда.
Унинг фикрича, бу хизматларнинг эҳтиёжларига армияникидан кўпроқ маблағ сарфланади, ваҳоланки бу пуллар фуқароларга тегиши мумкин эди.
Саакашвили "хавфсизлик хизмати ўрнига самарали контрразведка хизматини қолдириш, бу текинхўрларни эса ҳайдаш лозимлигини" айтган.
Мавзуга оид
17:24
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024