Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолёт қулаяпти деб ўйлаган адвокат севганидан унга турмушга чиқишни сўради
Лондонлик адвокат самолёт баландликни кескин йўқота бошлаганида севган аёлидан унга турмушга чиқишни сўрашга жазм этди. Daily Mirror шу ҳақида хабар берди.
Крис Жинс севимли аёли Кейси билан AirAsia авиакомпанияси рейсида Австралиядан Балига парвоз қилаётганди. У оролда севганидан унга турмушга чиқишни сўрашни ният қилган эди, бироқ кутилмаганда парвозда носозлик юзага келди ва унинг режалари ўзгарди.
Натижада қолган авиайўловчилар даҳшатдан бақира бошлаган, экипаж камарларни боғлашни сўраб салон бўйлаб чопиб юрган бир пайтда Крис Кейсидан унга турмушга чиқишни сўради.
"Яхшики, у рози бўлди. Биз қароримизни ерда яна бир марта такрорладик", - дея сўзлайди эркак.
Охир-оқибат лайнер Австралиянинг Перт аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. AirAsia воқеани техник носозлик сифатида баҳолади.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
23:57 / 09.05.2025