Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақиблари адашиб бошқа томонга югуриб кетган спортчи Венеция марафони ғолиби бўлди
Эритреядан чиққан италиялик спортчи Аюб Жебрейэуэ 22 октябрь куни бўлиб ўтган Венеция марафони ғолиби бўлди. У 1995 йилдан буён ушбу марафонда ғолиб бўлишга муваффақ бўлган биринчи италиялик спортчидир.
Масофанинг ўртасига бориб етти спортчидан иборат гуруҳ ҳосил бўлиб, улар яқин орадаги рақибларидан (шу жумладан Жебрейэуэдан ҳам) ажралиб қолишди. Бироқ етакчиларга йўл кўрсатиб бораётган мотоцикл бошқа жойга қайрилиб, уларни ўз орқасидан эргаштириб кетди.
Натижада таркибида Жебрейэуэ бўлган иштирокчилар гуруҳи олдинга чиқиб олди - бундан аввалги етакчилар масофага 25-километрда қайтишди, бироқ бу вақтга келиб улар бир дақиқага ортда қолишаётган эди.
Италиялик спортчи 2:12:16 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу унинг карьерасидаги илк ғалабаси бўлди. Финалга иккинчи бўлиб эритрейлик спортчи Муҳаммад Мусо етиб келди, унинг вақт кўрсаткичи — 2:15:14.
Мавзуга оид
16:29 / 15.05.2025
Қуёш печи, “сайёралар паради” ва қимматбаҳо сунъий олмослар – Венециядаги ўзбек павилионида нималар намойиш этилмоқда?
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
14:13 / 08.05.2025
Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
16:17 / 01.05.2025