Видео: Футбол тарихидаги энг драматик пенальти
21 октябрь куни Таиланддаги Патхумтхани провинциясида «Бангкок Спортс Клаб» ва «Сатри Ангтхонг» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди ва жамоалар пенальтилар сериясида ғолибни аниқлашга киришишди.
Серияда узоқ вақтгача ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади (ҳисоб 19-19 кўринишигача етди), йигирманчи зарбани йўллаган «Бангкок Спортс Клаб» футболчиси дарвоза тўсинини нишонга олди. Шундан сўнг «Сатри Ангтхонг» дарвозабони ғалабани нишонлаш учун майдон марказига қараб чопди.
Аммо тўсиндан қайтиб, юқорига учган тўп пастга тушгач, чўпчиб яна дарвоза томон қайтди ва тўрга тушди.
Навбатда турган «Сатри Ангтхонг» футболчиси эса хато қилди ва «Бангкок Спортс Клаб» 20:19 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
15:29
Таиландда амалдор 10 йил ишга бормасдан маош олиб келгани аниқланди
23:17 / 19.09.2024
Таиландда питон чангалида қолиб кетган аёл икки соатдан кейин қутқариб олинди
10:20 / 13.09.2024
Таиландда кузатилган тўфон оқибатида жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
22:48 / 06.09.2024