Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевада Мьянма бўйича донорлик анжуманига старт берилди
БМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида Мьянмада зўравонлик ва босимга дуч келган роҳингя мусулмонлари вакилларига ёрдам беришга доир донорлик анжуманига старт берилди. "Анадолу" шу ҳақида хабар берди.
Мьянмадаги Аракан провинциясида яшовчи мусулмонлар 25 августдан кейин Мьянма армияси ва буддистлар ҳужумларининг янги тўлқинига дуч келишди ва қўшни Бангладешга оммавий тартибда қочишга мажбур бўлишди.
Анжуман ташкилотчилари - Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), БМТ Олий комиссарининг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси ва БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи идораси. Муҳокамалар Европа Иттифоқи ва Кувайт раислиги остида ўтмоқда.
Анжуман очилишида қатнашган БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бош котиб ўринбосари Аракан штатида мусулмон аҳолига нисбатан шафқатсизликлар давом этаётганини маълум қилди.
"Мусулмонлар Бангладешдан ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлиши учун, биринчи навбатда, Аракандаги зравонликларни тўхтатиш зарур. Халқаро ҳамжамият ҳар қачонгидан-да кўпроқ Аракан муаммосига эътибор қаратмоқда. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай бўлади", - дея таъкидлади у.
Гранди халқаро ҳамжамият ва донорларни роҳингя мусулмонларининг фавқулодда эҳтиёжларини қониқтириш учун маблағ ажратишга чақирди.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
13:16 / 25.03.2024