Фан-техника | 08:29 / 24.10.2017
13434
1 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan AppStore ва Play Market бепул бизнес-иловалари орасида етакчилик қилмоқда

Фото: Beeline

Beeline iOS ва Android бепул мобил бизнес-иловалар рейтингида бош поғонани эгаллади. Play Market ва AppStore иловалари орасидаги ўз тоифасида ўн минглаб юклаб олишлар Beeline Uzbekistan иловасини раҳнамога айлантирди.

“Юклаб олишлар сони - планшет ва смартфон фойдаланувчилари орасида илова оммабоплиги ва Beeline хизматларига талабдорликнинг энг яхши кўрсатгичи, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Илова орқали абонентларимиз компаниянинг тариф ва хизматлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, илова компания абонентларига рақамларни бошқариш, детализацияларни кўриш, Beeline‘нинг энг яқин офисини аниқлаш учун барча керакли буйруқлар ва хизматларга эга бўлишга ёрдам беради.

Мавзуга оид