Ишнинг «миси чиққач», Олий таълим вазирлиги хатони «тузатди»
20 октябрь куни Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати Тошкент давлат иқтисодиёт университети Осиёдаги «Энг яхши олий таълим муассасаси» номинацияси ғолиби бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Хабар вазирлик сайтида ҳамда Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифада эълон қилинди ва маҳаллий сайтларга тарқатилди.
Хабарда айтилишича, мукофотни топшириш маросими 19 октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Ш.Бегимқулов иштирок этган.
Кўп ўтмай, ишнинг «миси чиқди». Маълум бўлишича, ушбу сертификат бир неча ўн минг долларга «шон-шараф»ни сотиш билан шуғулланувчи украиналик фирибгарлар тузган ташкилот - Европа Бизнес Ассамблеяси томонидан тақдим этилган.
Ўзбекистоннинг ичида кучли йигирматаликка ҳам киритилмаган университет АҚШнинг Бостон, Стенфорд университетлари ва Вашингтон халқаро ўқув маркази қаторида эътирофга сазовор бўлиши шубҳаларни келтириб чиқарди.
23 октябрь куни Kun.uz сайти ўрганишлари натижасини «Нархоз» қандай қилиб Осиёнинг энг яхши университети бўлиб қолди?» сарлавҳали мақолада жамлади.
Бу мақолада аслида Ўзбекистондаги олийгоҳлар дунёнинг энг кучли университетлари 100талиги тугул, 500талигига ҳам кирмаслиги, бундай рейтингга кириш шартлари келтириб ўтилди.
Мақолада бироз олдинроқ халқ орасида «Нархоз» номи билан танилган Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг давлат қабул имтиҳонларида юз берган шубҳали ҳолатлар ҳақида бир неча мақола нашр этилгани эсланади ва бу билан университет ўз обрўсини тиклашга шу тахлит уринганига шама қилинади.
Шундан сўнг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан юқоридаги хабар олиб ташланди. Лекин сайтдан скриншотлар сақланган.
Шунингдек, вазирликнинг Facebook даги саҳифасида ҳам айни пайтда бу хабар йўқ. Лекин бу саҳифадан ҳам скриншот бор.
Энди бу ҳолат бўйича вазирликнинг расмий изоҳи кутилади.
Мавзуга оид
16:46 / 08.05.2023
Синфдошларига нашида юборган “Нархоз” талабаси 3 йилга қамалди
13:05 / 19.02.2022
Вазирлик талабаларнинг президент стипендияси бўйича мурожаатига раддия берди. Айрим саволлар очиқ қолмоқда
22:02 / 20.01.2022
Расман: Талабалар ҳам онлайн ўқийди
12:15 / 14.04.2021