Жамият | 08:17 / 24.10.2017
7587
1 дақиқада ўқилади

Рассом Ван Гогнинг сурати 50 млн доллар нарх билан сотувга қўйилади

Фото: РИА Новости / Руслан Кривобок

Нидерландиялик машҳур рассом Винсент Ван Гогнинг "Шудгорланган дала ва шудгорчи" номли сурати Нью-Йоркдаги савдоларда 50 млн доллардан кўпроқ бошланғич нарх билан сотувга қўйилади. Бу ҳақда савдоларни уюштираётган Christie's аукцион уйида маълум қилинди.

Рассомнинг ушбу сурати 13 ноябрда Нэнси Ли ва Перри Басснинг коллекциясидаги импрессионистлар ва замонавий санъат асарлари савдосидаги бош лот бўлади. Савдоларга 36 та сурат қўйилади, уларнинг умумий нархи 120 млн доллардан ошади.    

Ван Гог аукционга қўйиладиган суратини 1889 йилнинг август-сентябрь ойларида яратган.  

Шунингдек, аукционга Анри Матисснинг 1921 йилдаги "Ниццадаги регата" сурати ҳам қўйилади. У 12-18 млн долларга баҳоланмоқда. Шунингдек, рассом  Хуан Миронинг 1933 йилда чизган сурати 18 млн доллар, Марк Шагалнинг суратлари 4-6 млн долларлик нарх билан таклиф этилади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид