Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси мажлиси иш бошлади
«Ўзэкспомарказ» кўргазма павильонларида Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади. Мазкур йирик анжуманлар жорий йилнинг 28 июнь куни эълон қилинган “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига мувофиқ ўтказилмоқда, деб хабар берди "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси Матбуот хизмати.
Дастлаб ярмарканинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманни доимий ярмарка қўмитасининг раиси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов кириш сўзи билан очди. Ўз маърузасида мамлакатда пахта саноати соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, истиқболли лойиҳалар, ҳамкорлик алоқалари ва пахта толасини қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди ҳамда анжмуна ишига муваффақият тилади.
Шунингдек, анжуманда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг ижрочи директори Кай Ҳьюз, Покистон Ислом Республикаси тўқимачилик вазирлиги котиби Ҳасан Иқбол, ПХКҚнинг экспертлар гуруҳи раиси Алан Вильямс ва бошқалар сўзга чиқди.
Тошкентда иш бошлаган халқаро анжуманда 1700 га яқин хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирок этмоқда. Шунингдек, мазкур тадбирда етакчи мамлакатларда пахта ва тўқимачилик соҳасининг ривожланиши, жаҳон пахта бозори тенденциялари, савдо, логистика ва суғурта масалаларига бағишланган 16 га яқин очиқ ва мавзули сессиялар ўтказилади.
Ярмарка доирасида мамлакат енгил саноати салоҳияти, жумладан, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган турфа хилдаги либослар намойиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
20:13 / 14.02.2025