Жамият | 14:50 / 25.10.2017
11283
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Пластик деразаларга қаерда буюртма бериш мумкин?

Фото: Ekopen

Пластик деразаларнинг конструкцияси бир қараганда жуда оддий туйилади – ойна, ром, тутқич. Лекин, ҳар бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари сифати ва нархлари бўйича бир-биридан фарқ қилади.

Сизга айнан қандай маҳсулот кераклигини қандай билиб олиш мумкин?

Албатта, атрофдаги дераза ишлаб чиқарувчи барча компанияларни айланиб чиқиш ҳам мумкин. Шунингдек иш намуналари, лойиҳалар ва компаниялар ҳақида маълумотни ўрганиш учун уларни бир жойга йиғиб, солиштириш имкони ҳам бор. Ekopen компанияси мижозларда ана шундай имконият бўлиши учун дераза ишлаб чиқарувчи-ҳамкорлар ўртасида «Ekopen: Биз гўзаллик яратамиз!» деб номланган танлов эълон қилди.

Кичик ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ekopen компанияси кўп йиллар мобайнида дераза ишлаб чиқарувчиларга ПВХдан сифатли профиль ва бутловчи қисмлар таклиф қилиб келади. Энди ишлаб чиқарувчилар ўзларининг бажараётган ишларига ишончлари ва астойдил меҳнатлари эвазига қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишлари мумкин бўлади. Iphone 8, телевизор ёки асбоб-ускуналар жамланмаси шулар жумласидандир.

Фото: Ekopen

Бу қандай бўлади?

Дераза ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ходимлари махсус Telegram– «Ekopenchilar» гуруҳига ўз маҳсулотларини жойлаштиришади. Ишлаб чиқарувчилар бу ердаги танловда фаол иштирок этиб, нафақат ўзларининг сифатли ишланган деразаларини кўз-кўз қиладилар, балки мижозларга янада яқинлашиш имконига эга бўладилар.

Сиз танлов шартлари билан https://t.me/ekopen_xabarlar/ иловасида танишишингиз мумкин.

Фото: Ekopen

Шунинг баробарида Ekopen компанияси доимий равишда https://t.me/ekopen_xabarlar каналида танлов қатнашчиларининг ишларини эълон қилиб боради. Бу ерда ўқувчи танлов иштирокчилари ҳақида жадал танишиб олиши мумкин. Кейинроқ эса ёқтирган маҳсулотларига Facebook саҳифасида овоз бериш имкониятига эга бўладилар.

Фото: Ekopen

Шунингдек, ушбу саҳифада янги ишлар билан мунтазам танишиб боришингиз, улар ҳақида баҳс-мунозараларда қатнашишингиз, ҳатто, ПВХ деразаларига буюртма беришингиз мумкин!

Агар Сиз дераза ишлаб чиқарувчи компаниянинг ходими бўлсангиз ва танловда иштирок этишни хоҳласангиз, 120 120 0 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Фото: Ekopen

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид