Жаҳон | 22:13 / 25.10.2017
5433
1 дақиқада ўқилади

Туркия полицияси 43 нафар FETÖ аъзосини қўлга олди

Фото: yenisafak.com

25 октябрь куни Туркияда Фатҳуллоҳ Гюленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) билан алоқадорликда гумон қилинган 43 киши қўлга олинди. Суд манбаига кўра, улар ўтган йилги давлат тўнтарув ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинмоқда. DailySabah шу ҳақида хабар берди. 

Гумондорлар 12 провинцияда, шу жумладан Анқара, Истанбул, Бурса ва Коньяда ўтказилган терроризмга қарши операцияларда қўлга олинган. 

Бундан ташқари, 9 киши марказий Токат провинциясида ByLock смартфонлари учун шифрланган FETÖ дастурий таъминотидан фойдаланганлик учун қўлга олинди. 

Операция давомида Оқсаройда яна 17 киши, шу жумладан ташкилот билан алоқадорликда айбланиб, ишдан бўшатилган ўқитувчи ва аскарлар қўлга олинган.

Мавзуга оид