Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google «Ишдаги ишқ» фильми юбилейига бағишланган дудлни тақдим этди
Google компанияси 26 октябрда ўзининг бош саҳифасида "Ишдаги ишқ" фильми юбилейига бағишланган дудл (интерактив сурат)ни жойлаштирди. Бу ҳақида қидирув тизимининг матбуот хизматида маълум қилинди.
Россия, Украина, Беларусь ва бошқа мамлакатлар фойдаланувчилари дудлни Google бош саҳифасида кўришлари мумкин. Шунингдек уни махсус архивда ҳам кўриш мумкин бўлади.
Байрамона анимацион расм муаллифи дудлер Жулиана Чен бўлди. Дудл асосида - фильмнинг энг эсда қоладиган саҳналаридан бири. Чен "Ишдаги ишқ" Google фойдаланувчиларига ижобий таъсир қилади, деб ҳисоблайди.

"Бу инсонларга илҳом бахш этувчи жуда ҳам ажойиб фильм. Унда нозик ҳазил, киноя, романтика элементлари мавжуд. Биринчи марта Анатолийнинг Людмила Прокофьевнанинг кўзойнагини ботинкага қўйганини кўрганимда, бу бўлғуси дудл учун ажойиб кадр эканини инобатга олиб қўйгандим", - дейди Чен.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025