Жаҳон | 17:55 / 26.10.2017
8350
1 дақиқада ўқилади

Миср собиқ президентининг ўғли уч йилга қамалди

Фото: Sabah

Миср суди пайшанба куни собиқ президент Муҳаммад Мурсийнинг ўғли Усама Муҳаммадни қурол сақлашда айбдор деб топиб, уч йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда “Масрави” янгиликлар портали хабар бермоқда.

Мурсийнинг ўғли ўтган йилнинг декабрида полиция томонидан қўлга олинганди. Ўшанда унга 2013 йилда радикал кайфиятдаги шахсларни ҳокимиятдан четлатиш кунларида зўравонликка ундаш бўйича айблов қўйилиши мумкинлиги хабар берилган.

2013 йилнинг июлида Миср армияси халқ норозилиги фонида президент Мурсийни ҳокимият тепасидан четлатди ва ўтиш даври ҳақида эълон қилди. Мурсий тарафдорлари уни давлат раҳбари лавозимига қайтариш бўйича оммавий норозилик намойишлари ўтказишган. Намойишлардан сўнг юз берган тартибсизликлар ҳамда тўқнашувлар оқибатида юзлаб мисрликлар ҳалок бўлди.

Мавзуга оид