Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рўзиқулов Шавкат Мирзиёев олдида ваъда берди (видео)
25 октябрь куни Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ташкиллаштирилди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған музокаралар ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтганини, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги узоқ истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Хусусан, Ўзбекистон президенти туризм, зиёрат туризми бўйича ва ҳар икки давлат авиакомпаниялари ўртасида стратегик шерикчилик бўйича муҳим ҳужжатлар имзоланганини таъкидлади.
“Самарқанд-Истанбул рейси йўлга қўйилади. Агарда, икки авиакомпания раҳбарлари бу ерда ўтирган ОАВ вакилларини бепул юборамиз, деб қўл қўйсангизлар, биринчи булар Самарқанд ҳамда Бухорога бориб келса, кейин йўл очилади. Буни март ойига чўзиш керак эмас, октябрь-ноябрда тезлаштириш керак, ўртоқ Рўзиқулов. Нима масала бор? Айтинг – ОАВ ходимларини Ўзбекистонга бепул таклиф қиламан, уч кун давлатда меҳмон қиламан, деб ваъда беринг”, - деган Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбарига. Ўз навбатида, Улуғбек Рўзиқулов ҳам бу ҳақда ваъда берган.
Шундан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам “Туркия ҳаво йўллари” раҳбарига мурожаат қилган. Ўз навбатида, туркиялик амалдор ҳам маҳаллий матбуот вакилларини Ўзбекистонга бепулга олиб бориш ҳамда олиб келишга ваъда берган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025