Тошкентда ипакчилик бўйича анжуман ва байрамона миллий либослар намойиши бўлиб ўтди
“Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, “Бухоро Бириллиант Силк” корхонаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Сифатли ва рақобатбардош пилла хом-ашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари” мавзуида илмий-амалий анжуман ташкил этди.
Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2017 йил 29 мартда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида илгари сурилган пиллачилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва мавжудларини модернизация қилиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, жаҳон бозорида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ва унинг турларини кенгайтиришга қаратилган.
Мазкур тадбир хорижий инвесторларни 3000 минг йиллик тарихни қамраб олган ўзбек ипакчилик соҳасининг экспорт салоҳияти билан таништиришга хизмат қилади.
Давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Уюшма фаолияти самараси ўлароқ бугун тармоқда мавжуд кўпгина муаммолар ҳал қилинишига эришилмоқда. Қисқа давр ичида “Ўзбекипаксаноат” соҳада кўпгина натижаларга эришганини кўрсатди.
Конференция ишида Япония, Ҳиндистон, Озарбойжон, Хитой каби мамлакатлардан мутахассис, олим ва профессорлар, бутун дунёга машҳур бўлган ипакчилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар, илмий-тадқиқот муассасалари, мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идора вакиллари, дипломатик корпус ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бошқа ташкилотлар иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда “Ўзбекипаксаноат” Уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган йирик хорижий инвесторлар – “Silk expert proceeding”, “Samarkand Tian Zhu Silk Worm”, “Huashen Silkworm Pro”, “Andijan Silk Co” ҚКлар иштирок этган.
Форум доирасида ипакчилик соҳасидаги мавжуд муаммо ва ютуқлар мавзуида маърузалар ташкил этилди.
Анжуман якунида Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг 90 йиллиги муносабати билан ипак матоларидан тайёрланган байрамона миллий либослар намойиши бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024