Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"HAKIM METALL STROY" пахтакорларимиз ҳосили баракали бўлишини тилаб қолади
Ўзбекистонда сифатли ва ҳамёнбоп металл конструкцияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи "HAKIM METALL STROY" масъулияти чекланган жамияти юртимиз пахтакорлари, деҳқонлари ҳамда фидойи ёшларига 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумини аъло даражада якунлашида муваффақият тилаб қолади.
Юртимиз бойлиги оқ олтин хирмонини тўлдиришда ўз ҳиссаларини қўшаётган ҳашарчи ҳамюртларимизга куч-қувват, сабр-тоқат, кўтаринки кайфият ёр бўлсин. "HAKIM METALL STROY" меҳнаткашларимизнинг ҳосили кутилган натижани беришини тилаб қолади. Компания даладаги пахта терими жараёнини ҳам томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.
Компания ҳақида
"HAKIM METALL STROY" МЧЖ кисловодск ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини бажаради. Буюртмага кўра, металл конструкциялар ишлаб чиқаради, сотади ва сотиб олади.
Омборлардаги конструкцияларнинг хилма-хиллиги эвазига металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда (тўлов исталган шаклда), юқори сифатда бажариб беради. Ҳозирда, айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бино ва иншоотлар барпо қилинмоқда. Мазкур конструкциялар кўп йиллик тажрибага эга бўлган етук мутахассис ва муҳандислар томонидан бажарилади.
Металл конструкция - ўзига хос конструктор бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Қоидага асосан, бундай металл конструкциянинг ўз функциялари ва асосий вазифалари мавжуд. Металл конструкцияни ўрнатиш жараёни профессионал даражада ўтиши учун катта тажриба ва кўникмага эга бўлиш зарур.
"HAKIM METALL STROY" томонидан яратилган йирик ва заводлар:
- Наманган шаҳридаги “ART SOFT TEX” МЧЖга қарашли 17 минг кв.м ер майдонига текстил фабрикаси;
- Жиззах вилояти Зомин туманидаги замонавий технологиялар асосида ташкил этилган "JIZZAX POULTRY" ҚК МЧЖга қарашли товуқхона фермасида металл конструкция ишлари.
- Андижон шаҳрида дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикаси;
- Гулистон шаҳрида янги услубдаги замонавий “Гулистон деҳқон бозори”нинг металл конструкцияси;
- Тошкент шаҳри Алгоритм даҳасида барпо этилаётган йирик савдо маркази;
- Марғилон шаҳри ҳамда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Фаргона улгуржи савдо инвест" МЧЖга қарашли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун йирик ҳажмдаги замонавий музлатгич иншооти;
- Катта ҳажмдаги ангарлар (“аркаобразный”) ва омборхоналар ва ҳ.к.
Яна бир янгилик
Шунингдек, “Hakim metall stroy” МЧЖ қошида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида металл конструкцияларини ишлаб-чиқарувчи “NURAFSHON SULTON METALL” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади.
Булардан ташқари, компания томонидан йирик бино, иншоотларнинг томини ёпиш учун ҳозирги кундаги замонавий сифат белгисига эга бўлган сэндвич панеллари ҳам етказиб берилади ва ўрнатилади.
Шунингдек, турли хил саноат объектларини ва улардаги металл конструкцияларнинг антикоррозия ҳимоя қилиш ишларини бажариб беради.
Янги иморат қуришда ишончли ҳамкор излаётган бўлсангиз, юқори сифатли металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи "HAKIM METALL STROY" компаниясига мурожаат қилинг.
Телефон:
+998 90 907-09-52,
+998 99 887-09-52,
+998 98 300-09-52,
+998 90 740-23-32.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
00:23 / 21.04.2025
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
14:00 / 09.04.2025
Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади
09:14 / 26.02.2025
Трамп Россиянинг нодир металларидан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади
09:28 / 28.01.2025